09:14 (16.01.2024)

1525

Энг кўп ходимларга эга 10 та фармацевтика компанияси

Фармацевтика саноатидаги кўпчилигимиз 1000 дан кам ҳамкасбларимиз билан ишлаймиз. Бироқ, гигант фармацевтик компанияларда 100 000 кишигача фармацевт ишлайди, фармацевтика саноатида устунлик қилади ва бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар учун даромад келтиради.

pharmaoffer.com энг кўп ишчиларга эга бўлган энг яхши фармацевтика компаниясининг 10 талигини тузди:

10. Labcorp

Laboratory Corporation of America Holdings, Labcorp номи билан танилган, штаб-квартираси Шимолий Каролинада жойлашган Америка тиббиёт компанияси. Улар клиник синов соҳасида яхши ишламоқда. Уларнинг кенг тармоқли клиник лабораторияларида 100 га яқин мамлакатларда  ҳафтасига 3 миллиондан ортиқ клиник синовлар ўтказилади. Компанияда 75 минг ходим ишлайди.

9. Pfizer

Компания COVID-19 учун вакцинаси билан янада машҳурликка эришди. Штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган, кўп миллатли фармацевтика ва биотехнология корпорацияси. Компания 1849 йилда-Чарльз Пфайзер паразитларга қарши дори ихтиро қилганида ташкил этилган. Pfizer нинг бутун дунё бўйлаб ходимлар сони 79 000 нафарга етган.

8. AstraZeneca

AstraZeneca- кўп миллатли ходимлар ишлайдиган фармацевтика ва биотехнология компанияси бўлиб, бош қароргоҳи Англиядаги Кембриж университети кампусида жойлашган. 1999 йилда Швециянинг Astra AB компанияси ва Англиянинг Zeneca Group компаниясининг қўшилиши натижасида инглиз-швед компаниясига айланган.

Компаниянинг биринчи блокбастер- дориси 1948 йилда ишлаб чиқилган оғриқ қолдирувчи лидокаин аси бўлган. Британиянинг  Astra Zeneca компанияси 83 100 дан ортиқ ходимга эга.

7. GlaxoSmithKline

Рўйхатдаги энг йирик Буюк Британия компанияси- GlaxoSmithKline. 90 100 ходим ишлайди.  Компания 2000 йилда Glaxo Wellcome ва SmithKline Beechamning birlashishi natijasida tashkil etilgan: GSK тадқиқот ва ишлаб чиқариш фармацевтик компанияси  саналади. Дунё бўйлаб уларнинг икки миллион вакцинаси қўлланилади ва дунёдаги болаларнинг 40 фоизи ҳар йили  GSK вақцинасини олади.

6. Санофи

Санофи 1973 йилда ташкил этилган, 1999 йилда Synthélabo билан, кейин 2004 йилда Aventis билан бирлашган. Мазкур француз компаниясида 95 500 нафар ходим ишлайди ва бу рақам кундан-кунга ортиб бормоқда. Парижга саёҳатчилар оқимининг кўплиги уларнинг бош қароргоҳига ташриф буюришга имкон беради, у ерда улар миллионлаб одамларга ёрдам берадиган дори-дармонлар ишлаб чиқариладил

5. Роше

Роше бизнинг рўйхатимизда биринчи бўлиб 100 000 ходимлар чегарасини босиб ўтди. Бу бутун дунё бўйлаб фаолият юритувчи Швейтсариянинг кўп миллатли тиббиёт компанияси.  Компанияда 100 920 дан ортиқ ходимлар ишлайди.

4. Bayer 

Рўйхатдаги ягона немис компанияси.  Bayer дунёдаги энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, 101 900 нафар ходимга эга. Уларнинг штаб-квартираси Леверкусенда жойлашган бўлиб, компания глобал таъсирга эга. Bayer  гуруҳи 80 дан ортиқ мамлакатлардаги 374 консолидацияланган компанияларни ўз ичига олади.

Компания 120 йилдан ортиқ вақт давомида фармацевтика бозорига муҳим оғриқ қолдирувчи дори -аспирин ишлаб чиқариб, етказиб бермоқда.

3. Новартис

Одамлар Швейтцарияни фармацевтика саноатининг маркази деб айтишлари ажабланарли эмас. Рўйхатдаги иккинчи Новартис– “фармацевтика гиганти" деган сўзни эшитганимизда хаёлимизга келадиган номлардан бири.

Швейцария компанияси ҳақиқатан ҳам улкан имкониятларга ва ресурсларга эга: 140 дан ортиқ миллатдан 108 000 га яқин ходимларни жамлаган.

2. Sinopharm

Sinopharm номи билан ҳам танилган China National Pharmaceutical Group Co., Ltd.,. Хитой ҳукумати дистрибютори ҳисобланади.

Компанияда 112 900 нафар ходим ишлайди.

1. Johnson & Johnson 

Johnson & Johnson компаниясининг умумий ишчи кучи 141,700 нафарга етади. Компания дунёдаги энг йирик ва энг кенг тарқалган тиббиёёт компанияси бўлиб, штаб-квартираси Нью-Жерсида жойлашган Америка корпорациясидир. 60 та мамлакатда фаолият юритувчи 250 га яқин шўба корхоналарини ўз ичига олади. 1886 йилда ташкил этилган компания ҳар йили одамларга минглаб маҳсулотларни тақдим этди. Бу маҳсулотларнинг кўпчилигини кундалик ҳаётда ишлатамиз, масалан, пластр, биринчи ёрдам тўплами ва тиш иплари!

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech