12:37 (25.11.2025)

33

Тошкент экологияси учун кечиктириб бўлмас чоралар!

"Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Президент Фармонига асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига 2026 йил 1 мартга қадар муҳим вазифалар юклатилди.

Ушбу муддатгача Тошкент шаҳрида экологик вазиятни кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар орқали яхшилаш белгиланди.

Бу борада самарали фаолият юритиш учун махсус Комиссия тузилади. Ушбу Комиссия қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

 Таҳлил ва мониторинг: Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, экологик вазиятнинг ёмонлашиш тенденцияларини прогнозлаш.

Ҳаракатларни мувофиқлаштириш: Экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда улар ўртасида зарур ҳамкорлик ва маълумот алмашишни ташкил этиш.

Тадқиқотлар ва илғор тажриба: Экологик муаммолар бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш, ушбу муаммоларни олдини олиш бўйича, шу жумладан илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида ҳамда хорижий ва маҳаллий олим ва экспертларни жалб этган ҳолда замонавий ва самарали усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Молиялаштиришни таъминлаш: Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда, уни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, шу жумладан Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни таъминлаш.

Президентга таклифлар киритиш: Экологик вазият мураккаблашган ҳолларда уни яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш.

Давлатимиз томонидан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли ва тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бу эса пойтахт аҳолиси учун тоза ва соғлом муҳит яратишга қаратилган қатъий мақсадни кўрсатади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech