09:00 (17.10.2024)

373

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳудудидаги “Оn.” савдо дўкони сотувчиси Б.А. гиёҳванд дори воситалари туркумига кирувчи 1 520 дона “Tawon Liar” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори ёнида фуқаро М.Х.га 60 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 23 турдаги 1 199 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech