12:25 (03.02.2025)

37

Тошкент шаҳрида жуда кўп миқдордаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.К. ва бошқалар Чилонзор туманидаги савдо мажмуаси автотураргоҳига фуқаро Д.Қ. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасида олиб келинган 32 турдаги жами 42 777 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини ўтказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги автомашинада олиб кетмоқчи бўлган пайтида ушланган.

Шундан сўнг давом этган тадбирда, фуқаро Ш.К. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги хонадонида ноқонуний дори воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, 26 турдаги жами 72 540 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида фуқаро У.Н. 70 қути дори воситаларини ўзининг бошқарувидаги юк автомашинасида Бухоро шаҳридаги улгуржи дори воситалари савдоси билан шуғлуланувчи "F.Ph.” МЧЖга тегишли омборхонага олиб борганлиги аниқланиб, МЧЖ омборхонасидан 89 минг дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech