11:51 (20.12.2024)

98

Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.З. ва Н.Р. фуқаро Ш.Б.га 131 579 дона тиббиёт қўлқопи, 145 736 дона шприц ва 30 600 дона система тиббиёт буюмларини жами 160 млн сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech