11:56 (09.01.2024)
1597
Қоидага кўра, оч қоринга дори-дармонларни қабул қилиш тавсия этилмайди, аммо уларни қандай овқатлар билан бирлаштириш мумкин эмаслигини ҳам билиш муҳим. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар комбинацияси, энг яхши ҳолатда, даволаш самарадорлигини пасайтиради, энг ёмон ҳолатда тромбоз ва жигар шикастланишига олиб келади.
Грейпфрут ва статинлар
Статинлар қондаги "ёмон холестерин" даражасини пасайтирадиган дорилар. Британия юрак жамғармаси маълумотларига кўра, буларга «Липитор, "Лескол" , "Липостат", "Крестор" ва "Зокор" каби дорилар киради. Aгар шифокорингиз улардан бирини буюрган бўлса, сиз ҳеч қачон грейпфурт ёки грейпфурт шарбатини истеъмол қилмаслигингиз керак, чунки бу ножўя таъсирлар хавфини ошириши мумкин. Aгар сиз юқори қон босими ва юрак-қон томир касалликлари учун дори воситаларини, шунингдек, антикоагулянтлар қабул қилсангиз, бу мевани истеъмол қилмаслигингиз керак, деб ёзади Британия юрак жамғармаси.
Сут маҳсулотлари ва антибиотиклар
Сут, пишлоқ ва йогурт каби сут маҳсулотлари тетрациклин ва хинолон антибиотикларининг сўрилишига халақит бериши мумкин. Кальций овқат ҳазм қилиш тизимидаги антибиотик билан боғланади. Бу унинг нормал сўрилишига халақит беради ва самарадорликни пасайтиради. Бунинг олдини олиш учун сут маҳсулотларини истеъмол қилишдан бир неча соат олдин ёки кейин антибиотикларни қабул қилиш лозим.
Фармацевт шунингдек, депрессия учун моноаминоксидаза ингибиторовларини қабул қилишда пишлоқлар ва гўштлардан воз кечишга чақирди. Дудланган овқатлар таркибида тирамин деб аталадиган аминокислота бўлиб, депрессия ва кимётерапия каби ҳолатлар учун буюриладиган моноамин оксидаза ингибитори препаратлари организмнинг тираминни қайта ишлаш қобилиятини пасайтиради. Бу қон босимининг кескин ошиши, кўкрак қафасида оғриқ туриши ва юрак уриши тезлашишиг каби ножуя таъсирларга олиб келиши мумкин”, — дея қўшимча қилди фармацевт.
Кўкатлар ва қонни суюлтирувчи воситалар
Қонни суюлтирувчи воситаларни қабул қилишда истеъмол қилинадиган кўкатлар миқдорига эътибор бериш тавсия этилади. Исмалоқ, карам ва брокколи қоннинг ивишига жавоб берувчи К витаминига бой. Шунинг учун, антикоагулянтларни қабул қилганда, кўкатлар уларнинг самарадорлигини камайтириши мумкин. Сиз бу овқатлардан бутунлай воз кечишингиз шарт эмас, лекин кўп миқдорда истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш керак.
Спиртли ичимликлар ва оғриқ қолдирувчи воситалар
Ҳар бир инсон антибиотикларни қабул қилишда спиртли ичимликлар ичмаслик кераклигини жуда яхши билади. Бироқ, эслатиб ўтиш керак айрим оғриқ қолдирувчи воситалар, антидепрессантлар ва диабетга қарши дори-дармонларни қабул қилганда спиртли ичимликлар ичиш бош айланиши, уйқучанлик, жигар шикастланиши ва бошқа жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
Қаҳва ва нейролептиклар
Антипсихотик дори воситалар (нейролептиклар) -шизофрения, психик бузилишларни ва оғир депрессияга тушган одамларни даволашга каратилган дори воситалари. Агар антипсихотик дорилар чой ёки қаҳва билан қабул қилинса, бу дори самарадорлигини пасайтириши мумкин. Шунинг учун уларни фақат сув билан ичиш тавсия этилади.