09:50 (22.04.2024)

1781

Олимлар: кейинги пандемияга грипп вируси сабаб бўлиши мумкин

Етакчи олимларнинг фикрига кўра, грипп яқин келажакда янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган патоген ҳисобланади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Буни аниқлаш учун ўтказилган халқаро тадқиқотда 187 нафар олим иштирок этди. Касалликлар бўйича етакчи мутахассисларнинг 57 фоизи грипп ўлимга олиб келувчи юқумли касалликнинг навбатдаги глобал эпидемияси бўлиши мумкинлигини айтди.

“Грипп ҳар қишда кузатилади. Унинг тарқалишини кичик пандемиялар деб аташ мумкин. Улар нисбатан назорат остида, сабаби бундай касалликларни келтириб чиқарадиган турли штаммлар у қадар вирулент (хавфли, юқумли) эмас. Аммо бу ҳар доим ҳам шундай эканини англатмайди”, — деди Кёльн университетидан Жон Салмантон-Гарсия.

Респондентларнинг яна 21 фоизи “Вирус Х” (ҳали номаълум вирус) бутун дунё учун хавф туғдиришига, худди Sars-CoV-2 каби кутилмаганда пайдо бўлишига ишончи комил.

Бундан ташқари, сўровда қатнашган олимларнинг 15 фоизи коронавирус яна пандемияни қўзғатиши мумкинлигини айтган. Lassa, Nipah, Эбола ва Зика вируслари каби бошқа ҳалокатли микроорганизмлар фақат озчилик экспертлар томонидан жиддий глобал таҳдидлар сифатида баҳоланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech