15:02 (30.11.2023)

1529

Олимлар ҳаётий белгиларни кузатиш учун ютиладиган капсула яратди

Aмериканинг бир қанча университетлари ходимлари ҳаётий кўрсаткичларни (нафас олиш ва юрак уриш тезлигини) ошқозон-ичак трактининг ичидан хавфсиз назорат қила оладиган қурилмани ишлаб чиқди.

Ҳаётий белгиларни кузатиш учун мўлжалланган, ютиб юбориладиган ВМ Пилл капсуласи нафас олиш ва юрак уриши билан боғлиқ танадаги кичик тебранишларни кузатиб боради. Ва агар одам нафас олишни тўхтатса, капсула буни ичкаридан аниқлайди.

Дастлаб, янги диагностика мосламаси ҳайвонларнинг ошқозонига жойлаштириш орқали синовдан ўтказилди. Кейин, нафас олишни тўхтатиши учун ҳайвонларга катта миқдорда фентанил дозаси берилди. ВМ Пилл ҳайвонларнинг нафас олиш тезлигини реал вақт режимида ўлчади ва ўз вақтида тадқиқотчиларни огоҳлантирди, улар ҳаёт учун хавфли аломатларни тўхтата олдилар.

Кейинги синовда капсулалар уйқу апнеаси билан оғриган ўн нафар беморга берилди. Тахминан витамин капсуласига тенг бўлган қурилма иштирокчиларнинг нафас олиши тўхтаганини тезда аниқлади ва уларнинг нафас олиш тезлигини 92,7% аниқлик билан кузатди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ташқи ҳаётий мониторинг қурилмалари билан солиштирилганда, янги қурилма юрак уриш тезлигини камида 96% аниқлик билан кузатишга қодир.
Капсула ўзининг хавфсизлигини ҳам тасдиқлади: барча тадқиқот иштирокчилари фойдаланишдан кейин бир неча кун ичида уни ўз таналаридан табиий равишда чиқиб кетганини таъкидлашди. Ҳозирда капсулани организм ичида узоқроқ муддатга қолдириш учун версиялар ишлаб чиқилмоқда.

Келажакда, шунингдек, опиоидларнинг дозасини ошиб кетиши каби ҳаёт учун хавфли вазиятларни бартараф этиш учун дори-дармонларни автоматик равишда етказиб бера олиши учун қурилмани янгилаш режалаштирилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech