12:11 (27.02.2024)

1340

2023 йилда АҚШда янги дориларнинг нархлари 35% ошган

Ўтган йили Америка бозорида янги дори-дармонларнинг нархи 2022 йилга қараганда 35 фоизга кўтарилган. Бу қисман мушак дистрофияси каби ноёб касалликларни даволаш учун мўлжалланган қиммат дори-дармонларга бўлган талабни ошиши билан боғлиқ.

Reuters агентлигининг 47 та дори воситалари нархлари устида олиб борган таҳлилига кўра, 2023 йилда тавсия этилган ўртача йиллик чакана нарх 222 минг доллардан 300 минг долларга етган. Бироқ, ЖАМАда чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, 2021 йил июль ойи ўрталарида сотувга чиқган 30 та янги дорининг ўртача йиллик нарх 180 000 долларни ташкил этган.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) томонидан 2022 ва 2023 йилларда тасдиқланган янги дориларнинг ярмидан кўпи орфан касалликлар учун мўлжалланган.

Reuters ФДА томонидан 2023 йилда тасдиқланган 55 та ва 2022 йилда тасдиқланган 37 та дори воситаларининг нархларини таҳлил қилди. Шу билан бирга, 17 та биологик дори воситалари, 4 та ген терапияси учун мўлжалланган дорилар учун рухсат олган.

Таҳлилга киритилган 47 та дори воситаси ичидан энг юқори нарх (1,8 млн. доллар) Regeneron компаниясининг Veopoz препаратига белгиланди. Мазкур дори воситаси кам учрайдиган ирсий касаллик CHAPLE синдромини даволаш учун мўлжалланган. Бутун дунё бўйлаб 100 тага яқин одамда шундай ташхис қўйилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech