15:58 (22.01.2024)

1268

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг келиши 2024 йилда ҳам давом этади

Ўзбекистон Президентининг С гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

Жорий йилнинг 20 январь куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситаси етказиб берилди. Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech