17:49 (31.10.2024)

586

Ҳаёт учун хавфли касалликлар кўпинча қайси ёшда аниқланади? Шифокор фикри

Кўпинча ҳаёт учун хавфли касалликлар 63 ёшли беморларда аниқланади, дейди ортопед-жарроҳ Вонда Райт.

Райтнинг сўзларига кўра, ўпка саратони, сурункали обструктив ўпка касаллиги, кўкрак ёки простата саратони кўпинча одам нафақага чиққанда аниқланади. Бундан ташқари, касаллик ушбу ёшда пайдо бўлмайди - унинг пайдо бўлиши учун ўнлаб йиллар керак бўлиши мумкин, деб тушунтирди шифокор.

Умрни кексаликка чўзишнинг ягона йўли касалликнинг олдини олишдир.

“40 ёш - соғлиғингизни яхшилаш учун жуда муҳим ёш. Aгар 63 ёшда соғлиғингизни тиклашга қарор қилсангиз, бу сиз учун анча қийин бўлади”, - дея хулоса қилди шифокор. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech