09:05 (15.10.2024)

432

15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни

Маълумки, бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1993 йилдан бери октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши курашиш ойи, деб эълон қилинган. Бундан ташқари, ҳар йили 15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни сифатида белгиланган.

Бу сайёрадаги энг кенг тарқалган саратон тури бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ҳар йили тахминан 2,3 миллион янги ҳолат қайд этилади. Аёллар орасида ўлим сони бўйича саратоннинг бу тури юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради.

Сайёрамизнинг барча минтақалари орасида кўкрак бези саратони билан касалланиш АҚШ ва Ғарбий Эвропада энг юқори. Ривожланган мамлакатларда 1970 йиллардан кейин касалликнинг кескин ўсиши қисман турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқ деб тахмин қилинади: оилаларда болалар туғилишининг камайиши ва болани эмизиш муддатининг қисқариши. Дунёда саратон касаллигига чалинганлар сонининг ортиши кексалар сонининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ.

2021 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўкрак бези саратони глобал ташаббусини бошлади. Унинг асосий мақсади 2040 йилга келиб йиллик ўлим даражасини 2,5 фоизга камайтириш, бу эса 2,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. ЖССТ бунга фаолиятнинг учта асосий йўналиши: эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва комплекс даволаш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Мунтазам равишда режалаштирилган мамограмма ва текширувдан ўтиб туриш кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Даволаш қанча барвақт бошланса, касалликни даволаш учун имконият шунча кўпроқ бўлади.

Шунингдек, ортиқча вазн ва жисмоний ҳаракатсизликнинг олдини олиш;

Ёмон одатлардан воз кечиш;

Соғлом овқатланишга риоя қилиш жуда муҳим.

Кўкрак бези саратонининг олдини олинг!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech