15:03 (11.10.2023)

1120

Янги Наманган туманида қалбаки дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, “Пирацетам” дори воситасини қиммат нархларда ўтказиш мақсадида “Панавир” номи остида қайта қадоқлаб ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, текширув давомида 672 қути “Пирацетам”, 299 қути “Панавир” номи туширилган дори воситаси ҳамда 12 750 дона ёрлиқ ва 2 550 дона дори воситаси ўрови учун махсус қути ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech