11:56 (07.03.2024)
1178
AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) Dexcom компаниясининг глюкоза даражасини назорат қилувчи биосенсор мониторинг тизими- Steloни рецептсиз сотиш учун тасдиқлади. Бу AҚШ томонидан тасдиқланган биринчи глюкоза назорати қурилмаси бўлиб, уни шифокор тавсиясисиз сотиб олиш мумкин.
Stelo тизими инсулин ишлатмайдиган беморлар учун мўлжалланган. Stelo смартфон ёки бошқа гаджет учун илова билан бирлаштирилган тақиладиган сенсорни ўз ичига олади. Қурилма доимий равишда глюкоза даражасини ўлчайди, қайд қилади ва таҳлил қилади. Бироқ, у тақдим этган маълумотлар шифокор билан маслаҳатлашмасдан қарор қабул қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланмаган. Сенсорни 15 кунгача тақиш мумкин, шундан сўнг уни алмаштириш керак.
"Stelo глюкоза биосенсор тизими фойдаланувчига турмуш тарзи ва хулқ-атворидаги ўзгаришлар, жумладан, парҳез ва жисмоний машқлар глюкоза даражасига қандай таъсир қилишини яхшироқ билиш учуна ёрдам беради", дейилади компания веб-сайтида.
Dexcomнинг таъкидлашича, АҚШда 2-тоифа диабетга чалинган тахминан 25 миллион одам инсулин ишлатмайди ва улар глюкозани доимий назорат қилиш учун Stelo технологиясидан фойдаланиши мумкин.
Stelo 2024 йилнинг ёзидан бошлаб рецептсиз, шу жумладан онлайн харидга чиқарилиши кутилмоқда.