09:00 (01.02.2024)
1414
Хабар берганимиздек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
2024 йилги давлат дастурида қайд этилишича, кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллардан чиқинди газлар таъсирини камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади.
Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлари жамоат транспортида иш жойига келади ва шу орқали аҳолига намуна кўрсатиб боради.