15:04 (08.05.2024)

1279

С витаминининг фойдасидан ташқари зарари ҳам бор

Ошқозон муаммоси бўлган одамлар C витаминини оч қоринга қабул қилмасликлари керак.

С витамини инсон танаси учун энг муҳим ва зарур витаминлардан биридир. У иммунитет тизимини зарарли бактериялар, вируслар, инфекциялардан ҳимоя қилади, шунингдек қон айланиш тизимининг ва организмдаги метаболик жараёнларда иштирок этади; коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, тери ҳужайраларининг эластиклигини оширади ва асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари С витамини тери, соч саломатлиги ва гўзаллиги учун зарур.

Бироқ, С витамини ўзининг фойдасидан ташқари, зарар келтириши мумкин, деб таъкидлайди мутахассис. Ошқозон касалликлари, юқори кислоталилик ва аллергик реакциялар бўлган одамлар уни оч қоринга қабул қилмасликлари керак.

“С витамини қон томир деворларининг қалинлашишига ёрдам беради, шунинг учун тромбофлебит билан оғриган одамлар унинг меъёридан ошмаслиги керак. С витамини сувда эрийди ва организмда тўпланмайди, унинг ортиқча миқдори пешоб билан чиқарилади, шунинг учун дозани ошириб юбориш мумкин эмас», - дея қўшимча қилди у.

С витаминининг асосий манбалари цитрус мевалари, наматак, қора смородина, петрушка, болгар қалампири, клюква, калина (бодрезак) , помидор. Ушбу маҳсулотларга иссиқлик билан ишлов бериш ва музлатиш қисман С витаминини йўқолишига олиб келади.

Aёллар учун кунига C витамини нормаси 75 мг, эркаклар учун эса 90 мг.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech