15:03 (21.11.2023)

1512

Олимлар: В12 витамини тўқималарни қайта тиклаш учун муҳим

Барселонадаги Биотиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари B12 витаминини тўқималарни қайта тиклаш учун энг муҳим модда сифатида тан олдилар. Иш натижалари Nature Metabolism журналида чоп этилди.

Тадқиқотда муаллифлар ҳужайраларни қайта дастурлаш - ихтисослашган ҳужайраларни индукцияланган плурипотент илдиз ҳужайралари ҳолатига қайтариш жараёнига, бошқача қилиб айтганда, тўқималарни тиклашнинг дастлабки босқичларини симуляция қилишга эътибор қаратдилар.

Ўз навбатида, витамин етишмаслиги ҳужайраларни қайта дастурлашнинг баъзи жиҳатларини кечиктиради ва бузади. Топилмалар ярали колитнинг ҳужайра моделида тасдиқланган. Шундай қилиб, касалланган ичак ҳужайралари қўшимча витамин В12 қабул қилиниши билан янада самарали қайта тикланади. Ичак касаллиги билан оғриган беморлар тегишли қўшимчалардан потенциал фойда олишлари мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech