14:51 (20.12.2024)
209
2024 йилнинг октябр ойи охирида Конго Демократик Республикасида номаълум касаллик тарқалиб, кўплаб беморларнинг ўлимига сабабчи бўлганди.
Эътиборли жиҳати, беморларнинг аксарияти 15 ёшдан ошган ўсмирлар эди.
USA Today Конго ДР соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ёзишича, Кванго (Конго) провинциясидаги Панзи тиббиёт-санитария зонасида аниқланган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли бўлиб чиқди. У респиратор (нафас йўллари орқали юқувчи) касалликдир.
«Конго ДР ҳукумати расмий маълумотига кўра, касалланганлар сони жами 593 нафар, шулардан 36 нафари вафот этган. Ўз навбатида, аввалроқ Кванго провинцияси маъмурияти 143 киши ўлганини маълум қилганди», — дейилади хабарда.
Безгак — энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири. ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили жаҳонда 620 минг киши, асосан болалар безгак касаллигидан вафот этади. Ўлим ҳолатларининг 93 фоизи Африка мамлакатларига тўғри келади.