11:51 (16.02.2023)

2353

Лайфхак: Aспириндан 5 та ноодатий фойдаланиш

Aспирин деярли ҳар қандай биринчи ёрдам тўпламида мавжуд бўлган дори. У нафақат оғриқ билан курашади, балки бошқа кўплаб ҳаётий вазиятларда ҳам фойдали бўлиши мумкин.

1. Ўсимликларни сақланг.
Сувга қўшилган аспирин кесилган гулларнинг умрини сезиларли даражада узайтириши маълум. Бироқ, у боғдорчиликда ҳам яхши ёрдамчи. Битта таблеткани бир литр сувда эритиб, бу эритма билан замбуруғ билан касалланган тупроқни суғориш кифоя. Касаллик йўқолади ва ўсимликлар яхшироқ ўсади.

2. Доғлардан халос бўлинг.
Иккита аспирин қўшилган 100 миллилитр сувга доғ кийимлар солинади. 3 соат давомида қолдирилади. Бу усул орқали нафақат доғларни, терлашдан қолган сариқ доғларни осонликча бартараф этиш мумкин.

3. Ҳуснбузар билан курашиш.
Aспирин тери яллиғланишида яхши ёрдам беради, шунинг учун у тўсатдан чиққан ҳуснбузарни деярли кўринмас ҳолга келтириши мумкин. Бунинг учун майдаланган аспирин устига бир неча томчи сув солиб, ҳосил бўлган массани яллиғланган жойга бир неча дақиқага қолдириш кифоя.

4. Қазғоқдан халос бўлинг.
Бунда майдаланган аспирин қўшилган шампун ёрдам беради. Бош ювганда аспирин аралаштирилган шампун сочларда бир неча дақиқа ушлаб турилади ва ювилади. Сўнгра оддий шампун билан сочни яна бир марта ювиш лозим.

5. Ҳашарот чаққанда терини тинчлантириш.
Aгар сизни ари ёки бошқа ҳашарот чақиб олган бўлса, зарарланган жойга сувга намланган аспирин суртинг. Қичишиш йўқолади ва яллиғланиш камроқ сезилади.

Огоҳлантириш
Aспириннинг дори эканлигини унутманг, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан ишлатинг. Мисол учун, астмаси борлар ёки аспиринга аллергияси бўлганларлар бу доридан фойдаланмасликлари керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech