14:44 (22.02.2024)

1251

ЖССТ: Вабо 15 мамлакатда кенг тарқалмоқда

Бу вакциналарнинг доимий етишмаслиги билан боғлиқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг айтишича, вакциналар тақчиллиги туфайли дунёнинг 15 давлатида вабо жадал тарқалмоқда.

Инсониятнинг йиллар давомида вабога қарши курашишда эришилган ютуқлардан сўнг, можаролар, қашшоқлик, иқлим инқирози ва глобал ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик сабаб касаллик яна 30 мамлакатда қайтди. Ташкилот Гаити, Замбия, Зимбабве, Судан ва Эфиопиядаги эпидемиялардан хавотирда, деди у.

Гебрейесуснинг эслатишича, 2022-йил октабр ойида вабога қарши вакцина тақчиллиги шароитида халқаро мувофиқлаштирувчи гуруҳ стандарт икки дозали эмлаш режимини бир марталик дозага ўзгартирган.

Ушбу чора-тадбирларга қарамай, 2024 йил бошида,15 давлатда вабо жадал тарқалаётган бир вақтда вацина заҳиралари тугаган.

Ташкилот раҳбари, дунё тез ўсиб бораётган вабо хавфини тушуниши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, вабо эпидемиясини тезда аниқлай оладиган эпидемиологик назорат тизими керак.

Aввалроқ, 2023-йилда дунёнинг 30 та давлатида 708,2 мингдан ортиқ вабо касаллиги қайд этилгани, 4,3 мингдан ортиқ одам вафот этгани хабар қилинган эди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech