11:55 (30.10.2024)
499
Сил касаллиги 2023 йилда яна юқумли касалликлардан ўлимнинг асосий сабаби сифатида CОВИД-19 ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида қайд этилган.
"2023 йилда тахминан 8,2 миллион янги беморда сил касаллиги аниқланди - бу ЖССТ сил касаллигини глобал мониторингини бошлаган 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Натижада, сил яна ўлимнинг асосий инфекцион сабаби бўлиб, CОВИД-19 ни бу позициядан сиқиб чиқарди", - дейилади ҳисоботда.
Сил касаллигидан ўлганларнинг умумий сони 2022 йилдаги 1,32 миллиондан 2023 йилда 1,25 миллионга камайган бўлсада, 2023 йилда сил билан касалланганларнинг умумий сони бироз ошиб, тахминан 10,8 миллионга етган.
Ташкилотнинг алоҳида таъкидлашича, касаллик номутаносиб равишда 30 мамлакат аҳолисига таъсир қилади. Дунёда сил касаллигининг 56 фоизи Ҳиндистон (26%), Индонезия (10%), Хитой (6,8%), Филиппин (6,8%) ва Покистон (6,3%) ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисоботда силга чалинганларнинг 55 фоизи эркаклар, 33 фоизи аёллар, 12 фоизи болалар ва ўсмирлар эканлиги қайд этилган.