17:41 (21.11.2024)
600
Қандли диабетда соғлиққа зарар етказмаслик учун қандай меваларни истеъмол қилиш мумкин, деган саволга эндокринолог Екатерина Янг жавоб берди.
Шифокорнинг айтишича, шакарли маҳсулотлар, жумладан, мева ва резаворлар гликемик индекси бўйича фарқланади. У паст, ўрта ва юқори бўлиши мумкин. Гликемик индекси паст бўлган мевалар қанд миқдори юқори бўлган одамнинг рационида бўлиши мумкин, чунки улар қанднинг кескин ошишига олиб келмайди. Булар олма, шафтоли, ўрик, олхўри ва қулупнай.
Ўртача индекс - бундай маҳсулотларни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш кераклигини кўрсатади. Булар олхўри, черника, грейпфрут, апелсин.
Гликемик индекси юқори бўлган мева ва резаворларни истеъмол қилиш эса жиддий хавфлар билан боғлиқ.
"Уларга банан, манго ва тарвуз киради," - дея аниқлик киритди Екатерина Янг.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, қандли диабетда меваларни овқат орасида тамадди қилишдан воз кечган маъқул.
"Улар узоқ вақт тўқ тутмайди, бундан ташқари, қондаги глюкоза даражасининг ошишига олиб келади," - деди мутахассис.
Эндокринолог мева ва резаворларни овқатдан кейин ейишни маслаҳат берди.