09:05 (13.10.2023)

1983

Ўриндошлик асосида ишлайдиган тиббиёт ходимига малака тоифаси бўйича устама тўланадими?

Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислик бўйича иш стажи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ҳам ҳисобга олинади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходими мутахассислигининг номланиши ўзгарганда, унинг олдинги мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланади.

Кейинчалик янги номдаги мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда олдинги мутахассислиги бўйича иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади.

Шифокорлар малака тоифасини олиш бўйича асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим.

Бунда мутахассислар тегишли мутахассислик бўйича белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

Тиббиёт ёки фармацевтика ходимларига ўриндошлик асосидаги иш жойида мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси учун ҳам белгиланган тартибда тўлов амалга оширилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech