09:00 (07.06.2024)

1114

"Супербактериялар" га қарши вирусларга асосланган терапиянинг самарадорлиги исботланди

Халқаро шифокорлар гуруҳи бир неча ўнлаб беморларни "супербактериялар" келтириб чиқарадиган инфекциялардан тўлиқ даволаш учун антибиотиклар ва индивидуал танланган бактериофаг-вирусларининг комбинациясидан муваффақиятли фойдаланди.

Бундай терапиянинг самарадорлик даражаси 61 фоиздан ошди, деб ёзади “ТAСС” Nature Microbiology журналида чоп этилган мақолага таяниб.

Олимлар бир неча ўн йиллар давомида антибиотикларга чидамли турли хил "супермикроблар" келтириб чиқарадиган оғир инфекцияларни даволаш учун бактериофаг-вирусларини қўллаш имкониятини ўрганишди.

Олимлар таъкидлашича, 2008-2022 йилларда улар ишлаб чиққан терапия турлари Белгия, Европанинг 10 та давлати ва Тунисда яшовчи оғир сурункали нафас йўллари ёки суяк инфекциялари ташувчиси бўлган 100 нафар беморни даволашда фойдаланилган. Бу тадқиқотчиларга бактериофаглардан доимий ва оғир инфекцияларга қарши курашишда фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, ушбу вируслардан фойдаланишнинг оптимал стратегиясини танлаш имкониятини берди.

Олимларнинг таҳлиллари шуни кўрсатдики, бактериофагга асосланган терапия одатда жуда юқори самарадорликка эга - беморларнинг 77 фоизининг аҳволини яхшиланган ва беморларнинг 61 фоизида инфекцияни бутунлай йўқ қилган. Шу билан бирга, олимлар антибиотиклар ва алоҳида танланган вируслар комбинацияси микробларга индивидуал бактериофаглар ёки бир нечта вирусларнинг аралашмаларига қараганда 70% самаралироқ таъсир кўрсатишини аниқладилар.

Шифокорларнинг фикрига кўра, бактериофаглар ва антибиотиклар комбинациясидан фойдаланган ҳолда оғир инфекцияларни даволаш учун кенгроқ клиник синовларни ўтказиш керак.

Бактериофаг-вируслари ҳақида

Aнтибиотиклар кашф этилишидан олдин олимлар бактериофаг-вирусларини инфекцияларга қарши кураш воситаларидан бири деб ҳисоблашган, аммо Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрганилмаган. Aнтибиотикларга чидамли микробларнинг янги штаммларининг пайдо бўлиши шифокорлар ва биологларни инфекцияларни даволашнинг ушбу шаклини қўллаб кўришга, тадқиқот ўтказишга мажбур қилди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech