14:43 (18.04.2024)
1728
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги глобал гепатит ҳисоботига кўра ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит дунёда энг кўп одамлар вафот этадиган юқумли касалликлар орасида иккинчи ўринда туради: у йилига 1,3 миллион ўлимга сабаб бўлади - бу юқумли касалликлар орасида ўлимнинг асосий сабаби бўлган сил касаллиги билан бир хил.
Бутун жаҳон гепатит саммитида тақдим этилган ушбу ҳисоботда диагностика ва даволашнинг яхшиланишига ва арзон тиббий маҳсулотларга қарамай, тест ва даволашни қамраб олиш кўрсаткичлари ўсмаган. Аммо, агар ҳозир чора кўрилса, ЖССТнинг 2023 йилгача гепатитни бартараф этиш мақсадига эришиш мумкин бўлади.
187 мамлакатдан олинган янги маълумотлар шуни кўрсатадики, вирусли гепатитдан вафот этганларнинг тахминий сони 2019 йилдаги 1,1 миллиондан 2022 йилда 1,3 миллионга кўпайган, 83 фоиз гепатит В ва 17 фоиз гепатит С сабаб бўлган. Ҳар куни дунё бўйлаб 3500 киши гепатит В ва C инфекциясидан вафот этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда гепатит В билан касалланганлар сони 254 миллион ва С гепатити билан касалланганлар сони 50 миллион кишини ташкил қилади. Сурункали гепатит В ва C инфекциялари билан касалланганларнинг ярми 30-54 ёшдаги инсонлар, 12% эса 18 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. Барча ҳолатларда касалланишнинг 58% ни эркаклар ташкил қилади.
Янги ҳисоб-китоблар 2019 йилга нисбатан гепатит бироз пасайганлигини кўрсатмоқда, аммо вирусли гепатитнинг умумий тарқалиши юқорилигича қолмоқда. Ҳар куни 6000 дан ортиқ одам вирусли гепатит билан касалланади.
Қайта кўриб чиқилган ҳисоб-китоблар миллий тадқиқотларнинг кенгайтирилган маълумотларига асосланади.
Ҳисоботда шунингдек, 2030 йилгача касаллик эпидемиясини тугатиш йўлидаги ҳаракатни тезлаштириш учун бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган:
- тест ва диагностика воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
- тенг муносабатни таъминлаш учун стратегиялардан амалга оширишга ўтиш;
- бирламчи тиббий ёрдам доирасида профилактика чораларини кучайтириш;
- хизматлар кўрсатишни соддалаштириш, тартибга солиш ва маҳсулот етказиб беришни оптималлаштириш;
- гепатит билан касалланган инсонлар ва фуқаролик жамиятини жалб қилиш орқали гепатит В диагностикаси ва потенциал даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишларини ривожлантириш.