09:05 (18.10.2023)
2076
Ашхобод шаҳрида фармацевтика соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон – Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилди.
Туркманистон Республикаси билан фармацевтика йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари кенгайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчи компанияларни қизиқтирмоқда.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркорларининг B2B учрашувлари бўлиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистоннинг фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи – “Файз Камфорт Нур” Х.К, “Абу Бакирхон савдо нур” Х.К, “Омад Азимшер Файз” МЧЖ, “Маҳамат ота” МЧЖ, “CENTOR FOR THE ORGANIZATION OF FERULA“ МЧЖ, “NIKA PHARM” МЧЖ, “Optima Sobirjon“ МЧЖ, “Dentafill Plyus” МЧЖ, “OKS MASSAGET” МЧЖ, “Uzgermed Pharm”, “Fazo-luxe”, “Aziya imunopreparati“ каби корхоналари туркманистонлик ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказди. Натижада 5,1 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.