09:48 (09.06.2025)

23

Ўзбекистонда қанча дорихона бор?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 1-май ҳолатига:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан 12134 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Фаолият юритаётган 12134 та дорихонадан:

8312 таси - асосий дорихона;

3822 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.

1 та дорихона нечта аҳолига тўғри келади?

Бугунги кунда республика бўйича ўртача 3 минг 100 нафар аҳолига битта дорихона тўғри келади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech