15:22 (01.07.2024)

719

Жиддий огоҳлантириш: қаришга қарши кураш ҳаётингизга қарши кураш бўлиши мумкин

Бирмингем университети профессори Жоао Педро де Магальяйнс бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи "қариган ҳужайра"лар ҳам соғлиқ учун фойдали ролларга эга эканлигини аниқладилар. Мазкур илмий изланиш «Science» журналида чоп этилган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужайралар тўқималарнинг ривожланиши, яллиғланиш, яраларни даволаш ва ўсмаларни ўсишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Профессор эскирган ҳужайраларнинг саломатлик ва касалликни даъволашдаги табиий ролини шу пайтгача паст баҳоланганини алоҳида таъкидламоқда.

Масалан, меъда ости бези бета ҳужайраларида инсулин секрецияси ва қон томир тизими ҳамда йўлдошнинг тузилишини сақлаб туриш каби нормал функциялар учун зарурдир. Баъзи ҳайвонларда, масалан, сичқонларда, қариган ҳужайралар тўқималарнинг янгиланиши учун, айниқса жароҳатларнинг тез тузалиб кетиши учун муҳим функцияни бажаради.

Тадқиқот қариган ҳужайраларни йўқ қилиш орқали танани ёшартиришга қаратилган терапияларнинг хавфсизлигини шубҳа остига қўяди. Профессор де Магальяйнс огоҳлантирадики, қариган ҳужайраларни уларнинг фойдали функцияларини ҳисобга олмаган ҳолда йўқ қилиш инсон ҳаётини хавфга қўяди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech