08:49 (12.06.2024)

799

ЖССТ иқлим ўзгаришининг саломатликка жиддий таъсиридан огоҳлантирмоқда

Иқлим ўзгариши сабабли ҳомиладор аёллар, чақалоқ ва ўсмирлар ҳамда кекса ёшдаги одамлар соғлиғида жиддий муаммоларга дуч келмоқда,— дея хабар беради “Journal of Global” нашри.

ЖССТнинг таъкидлашича, олимлар иқлим ўзгариши билан боғлиқ мақолаларда иссиқлик тўлқинларидан тортиб ҳавонинг ифлосланиши ва ўрмон ёнғинлари, сув тошқини каби табиий офатларгача бўлган хавфлар ҳақида бонг уришган, бироқ кекса ва ҳомиладор аёллар учун салбий таъсири ҳақида етарлича маълумот беришмаган. 

— Мисол учун, эндиликда илмий ишлар натижаси ўлароқ, ҳаддан ташқари иссиқлик–болалар ўлимининг асосий сабаби сифатида кўрсатилмоқда. Жазирама иссиқ кунлари кексаларда юрак хуружи ва нафас олиш қийинлашувига олиб келадиган вазият кўп кузатилади. Бугунги кундаги иқлим ўзгаришига 1°C қўшилиб боргани сари, чақалоқлар ўлими хавфини 22,4% га оширмоқда, – дейди ЖССТнинг она ва болалар саломатлиги бўйича директори Аншу Банержи.

ЖССТ экспертлари томонидан тузилган “Ҳаёт давомида иқлим ўзгариши” деб номланган тўпламда иқлим хавф-хатарлари туфайли юзага келадиган ўзгаришлар ҳақида фойдали маълумотлар берилган. 

Юқори ҳарорат ҳомиладор аёлларда туғилишнинг эрта бошланиши, ўлик туғилиш, шунингдек, қандли диабет ортиши билан боғлиқ ҳолатларни келтириб чиқаради. Қолаверса, саратон, юрак-қон томир касалликлари ва пневмания хавфи юқори бўлган болалар ва кекса одамларда нафас олиш касалликлари хавфини оширади. 

Иқлим билан боғлиқ табиий офатлар руҳий ва жисмоний саломатликка сезиларли таъсир кўрсатади. Сув тошқини ва қурғоқчилик хавфсиз сув ва озиқ-овқат таъминотидан фойдаланишни камайтирди. Иқлим ўзгариши бевосита озиқ-овқат, сув танқислиги ва сув билан юқадиган юқумли касалликларнинг кўпайиши каби фалокатларга олиб келади. 

Ер юзидаги юқори ҳароратни пасайтириш учун иссиқхона газлари ва чиқиндиларни камайтириш зарур. Буни бутун дунёда бирдан амалга ошириш деярли имконсиз. 

ЖССТ мутухассисларти 2023 йилдаги юқори ҳарорат 170 йилдан бери кутилмаганини ва бунинг оқибатида минглаб гектардаги ўрмонлар ёнғиндан кул бўлганини айтиб ўтган. Афсуски, 2024 йил ёз мавсуми ўтган йилгидан ҳам иссиқ бўлиши кутилмоқда. Демак, ҳар биримиз ўз саломатлигимизга эътиборли ҳамда она табиатга ғамхўр бўлишимиз зарур.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech