Янгиликлар

not found

Эндокринолог нима учун дориларни чой билан ичиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирди

Дори ёки витаминларни чой билан қабул қилиш хавфли бўлиши ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда эндокринолог “Газета.Ру” билан суҳбатида айтиб ўтди. Мутахассиснинг фикрига кўра, чой таркибидаги кўп миқдорда бўладиган танин моддаси ошқозон-ичак трактида мувозанат бузилишига олиб келиши мумкин. Бу чой ичгандан кейин оғриққа сабаб бўлади. Чой танадан сувни тезроқ чиқиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун чанқоқни қондириш учун чой кўп ичилса, соғлиқ ёмонлашиши мумкин. Чойда мавжуд бўлган кофеин эса уйқу билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Витаминлар кўпинча чой билан ичилади ва бу, экспертнинг таъкидлашича, уларнинг самарадорлигини пасайтиради, чунки танин улар билан реакцияга киришиб, эримайдиган бирикмалар масалан, сўрилиши жуда қийин бўлган темир қўшимчалари ҳосил қилади. Шу билан бирга, чой антидепрессантларнинг таъсирини кучайтиради ва бу ҳаддан ташқари ҳаяжонланишга олиб келиши мумкин.

  • 2 Ноябрь, 15:03
  • Батафсил
not found

Саратон касаллигига қарши дори воситаларни яратиш лабораторияси ташкил этилади

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди. Вазирликнинг Илм-фан ва инновациялар кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2023-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар ва 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган инновацион лойиҳа ва Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги доирасида 2023-2025 йилларда амалга ошириладиган халқаро қўшма амалий лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари томонидан энергия тежовчи технологияларда фойдаланиладиган силитсид металл ва яримўтказгич бирикмалар асосидаги наноўлчамли плёнкаларни олиш технологиясини яратиш, Жанубий Оролбўйи ҳудудида яшовчи ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигига баҳо бериш ва оптимал реабилитация усулларини ишлаб чиқиш, саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш лабораториясини ташкил этиш, Кўзи ожизлар учун «Spelling audio dictionary» аудио қўлланмасини яратиш, халқаро матбуот эркинлиги рейтингларида Ўзбекистон мавқеини кўтаришнинг миллий концепциясини яратиш каби лойиҳаларини молиялаштириш қўллаб-қувватланди.

  • 2 Ноябрь, 12:05
  • Батафсил
not found

Ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади

“Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 31.10.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан: фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади; фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади. Бунда, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади. 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади. Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади. 2025 йил 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.

  • 2 Ноябрь, 09:05
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech