Янгиликлар

not found

“Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида 2 миллион қутига яқин дори-дармонлар ҳудудларга етказиб берилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” бошланди. 19-29-апрель кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ҳафталик доирасида юртимиздаги 208 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пунктининг 17,3 мингта тиббий бригадалари ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади. Унга кўра, ҳар бир тиббий бригада томонидан 6-23 ойлик болалар рўйхатлари асосида микронутреинт кукунларини оналарга етказиш ва уни уй шароитида тайёрлаш бўйича индивидуал машғулотлар ўтказилади. — 6 ойдан 23 ойгача бўлган даврда боланинг соғлом ва ақлий ривожланиши учун темир, А, С, В6 витамини, йод, цинк, фолат каби микроэлементлар жуда муҳим, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. — Шу сабабли вазирлик томонидан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ташкил этилди. Мазкур ўн кунлик давомида давлатимиз томонидан ажратилган 50 млрд. сўм маблағ эвазига харид қилинган ва болаларнинг озиқланишида етишмайдиган фаол биологик қўшимчалардан иборат 2 миллион қутига яқин дори-дармонлар ҳар бир ҳудудга белгиланган талабнома асосида етказиб берилади. Шунингдек, ҳафталик давомида ёш оналар ва боланинг оила аъзолари билан 6 ойликкача гўдакларни мутлақ она сути билан боқишнинг аҳамияти ҳамда 6 ойликдан бошлаб чақалоқларни қўшимча овқатлар билан тўғри овқатлантириш ва уларни парваришлаш бўйича суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган. Тарғибот ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган “Бир ёшгача болалар овқатланиши” ва “Болани парваришлаш ва ривожланиши учун услубий қўлланмалар" асосида ташкил этилади. Бундан ташқари, тиббиёт бригадалари учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Гўдак ҳаётининг дастлабки 1000 кунлиги” мавзусида болани тўғри овқатлантириш ва кўкрак сути билан боқишнинг аҳамиятига бағишланган

  • 20 Апрель, 09:08
  • Батафсил
not found

Россия рўйхатга олинган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жарима миқдорини оширмоқчи

Россия Давлат Думаси дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда тиббий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига олинган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жарима миқдорини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу билан психофаол дори воситаларини шифокор рецептисиз истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсад қилинган. Ҳозирда мансабдор шахслар рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун 5 минг рублдан 10 минг рублгача, юридик шахслар учун — 20 минг рублдан 30 минг рублгача жарималар назарда тутилган. Бундай қоидабузарликлар учун фармацевтларга 1,5 мингдан 3 минг рублгача пул жазоси қўлланилади. Россия Федерациясининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, фармацевтлар 10 мингдан 20 минг рублгача жарима тўлашлари керак. Шунингдек, улар олти ойдан бир йилгача муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Агар рўйхатга олинган дори воситаларини сотишда жиноий ҳуқуқбузарлик белгилари бўлмаса, дорихона ходимлари жаримага тортилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун санкция 50 мингдан 100 минг рублгача, юридик шахслар учун — 150 мингдан 200 минг рублгача бўлган миқдорда белгиланади.

  • 19 Апрель, 13:30
  • Батафсил
not found

Сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда фармацевтика тармоғида сўнгги олти йилда жами 527 миллион долларлик 177 та лойиҳа ишга туширилганлиги қайд этилди. Хорижий инвестициялар 9 баробарга ортиб, 35 та корхона халқаро GMP стандартини жорий этган. Натижада ишлаб чиқариш 3 баробарга, экспорт 5 баробарга ошган. Лекин маҳсулотлар бозорини топиш, сифат ва рақобат борасида масалалар кўплиги сабабли ўтган йили ишлаб чиқариш ҳажми бироз камайган. Импорт эса ошган. Шу боис йиғилишда фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, тармоқда умумий қиймати 725 миллион долларлик 207 та лойиҳани амалга ошириш, шундан 68 тасини бу йил ишга тушириш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди. Маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ва айланма маблағ билан таъминлашга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади. Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва 670 миллион долларлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда 1 миллион долларгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда 2 миллион долларгача кредит берилади. Онкология ва онкогематология учун зарур бўлган дори воситалари ва моддаларни хориж технологияси асосида юртимизда ишлаб чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди. Соҳадаги кўплаб корхоналарни GMP сертификати талабларига мослаштириш вазифаси қўйилди. Тошкент фармацевтика кластеридаги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

  • 19 Апрель, 11:34
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech