Янгиликлар

not found

Олимлар инвазив муолажалар пайтида вирусли гепатитнинг парентерал юқиш хавфини ўрганиб чиқишди

Инвазив муолажалар орқали вирусли гепатит В билан кассаланиш эҳтимоли ўртача икки баравар, вирусли гепатит C билан эса беш баравар юқоридир. Гепатит В нинг энг юқори хавфи гинекологик ва оториноларингологик аралашувлардан сўнг, гепатит C — нейрохирургик ва отоларингологик операциялардан кейин келиб чиқиши аниқланди. Рим шаҳридаги Sapiyenza университети ва Италия соғлиқни сақлаш институти олимлари турли турдаги инвазив муолажаларнинг ўткир вирусли гепатит В ёки C ривожланиш хавфига таъсирини ўрганишди. Тадқиқот натижалари Journal of Hepatology журналида чоп этилган. Гепатит А билан солиштирганда, инвазив муолажалардан сўнг гепатит В ривожланиш хавфи ўртача икки баравар, гепатит C ни ривожланиш эҳтимоли эса беш баравар юқори бўлган. Кўпинча гепатит В гинекологик жарроҳлик аралашувлардан (хавф 5,19 баравар), оториноларингологик операциялардан (3,78 бараварга) ва торакал жарроҳликдан (3,52 баравар) кейин келиб чиққан. Вирусли гепатит C ривожланиш эҳтимоли нейрохирургик аралашувлардан кейин 11,88 марта, оториноларингологик операциялардан кейин 11,54 марта ва қон томир жарроҳликдан кейин 9,52 марта ошган. Бундан ташқари, вирусли гепатит C нинг ривожланиши офтальмологик аралашувлар билан ҳам боғлиқ (хавф 8,32 марта ошди). Биопция ва эндоскопик муолажалар гепатит C хавфини 3,84 бараварга ва гепатит В ни 1,48 мартага оширган. Италиянинг ўткир вирусли гепатити SEIEVA мониторинги тизимидан олинган маълумотлар таҳлил қилинди ва ўткир вирусли гепатит В ва C ривожланиши билан потенциал хавф омиллари, шу жумладан жарроҳлик аралашувлар ва диагностика ёки терапевтик муолажалар ўртасидаги муносабат ўрганилди. Ҳаммаси бўлиб, 8176 ўткир гепатит В ва 2179 ўткир гепатит C ҳолатлари аниқланган. Тадқиқотчилар гепатит вирусларини тиббий ходимлар ёки муолажалар орқали тарқалишини назорат қилиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларида, шу жумладан минимал инвазив жарроҳликда умумий эҳтиёт чораларига риоя қилиш муҳимлигини таъкидлашди. Шунингдек, олимлар хавфни камайтириш учун тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва қайта ишлашнинг самарали усулларидан фойдаланишни, ходимларни жарроҳлик амалиётининг хавфсизлик қоидаларига қўшимча ўқитишни таклиф қилди. Бундан ташқари, гепатит В га қарши эмлашни кенгайтириш, вирусли гепатит C учун самарали терапияни танлаш ҳамда болалар ва касалланиш хавфи юқори бўлган шахслар орасида гепатит C скринингини ўтказиш керак.

  • 9 Июнь, 09:08
  • Батафсил
not found

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирама кунларда саломатликни қандай сақлаш кераклигини айтди

Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак? — Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади. Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади. Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.

  • 8 Июнь, 16:00
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3439, 05.06.2023 й.). Барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади, бундан рўйхатда белгиланган дори воситалари мустасно (26.10.2023 йилдаги ПҚ-411-сон қарор). Тасдиқланган Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом қуйидагиларни белгилайди: клиник тадқиқотларни ўтказишга рухсатнома олиш тартиб-таомили; клиник базада дори воситаларини синовдан ўтказиш нормалари; клиник тадқиқотларни ўтказиш жараёнида томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; клиник тадқиқотлар жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.06.2023 йилдаги 3440-сон буйруғи билан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган. Рўйхат 29 та дори воситалари номи ва 90 та тиббий буюмлардан иборат. Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.06.2023 йилдан кучга кирди.

  • 8 Июнь, 11:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech