Янгиликлар

not found

ССВ: ОИВга чалинган беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади

Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда:   ОИВ инфекцияси бўйича текширувни кенгайтириб, 3 миллион аҳолини қамраб олиш чоралари белгиланди.   Бундай беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади.   Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.   Тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимларини ОИВ инфекцияси бўйича малакасини ошириш, аҳоли ўртасида касаллик ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.   Якунда фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

  • 13 Декабрь, 12:22
  • Батафсил
not found

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга устама берилади

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди. Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади ➖Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм). ➖Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм). ➖Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.

  • 12 Декабрь, 12:50
  • Батафсил
not found

Акция: “Зўравонликка қарши 16 кун!”

1981 йилдан буён дунё бўйлаб фаол аёллар 25 ноябрни Зўравонликка қарши кураш куни сифатида нишонлаб келади. 1999 йил 17 декабрда эса БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан шу сана Халқаро аёлларга нисбатан зўрaвонликка барҳам бериш куни деб эълон қилинди. 2014 йилда БМТ Бош котиби хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни бартараф этишга қаратилган “UNiTE” номли ташаббусини очиқ деб эълон қилди. Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ўтказилади, шу жумладан бу тадбир Ўзбекистонда ҳам кенг миқёсда амалга ошириляпти. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши глобал кампания жаҳондаги 187 та давлатда ўтказилиб, 6 мингдан зиёд ташкилотлар ва 300 миллиондан ортиқ киши қамраб олинганлигини алоҳида айтиш зарур.      Бунга сабаб, гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегарани билмайди. Ривожланаётган мамлакатларда ҳам, ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо мавжуд. БМТ маълумотига кўра,  15 ёшдан ошган ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида камида бир марта жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрар экан. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда ҳам кенг кўламли ишлар тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2021 йилда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ушбу йўналишдаги тадбирларда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаяпти.     Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тазйиқ ва зўравонликдан жабрлангани учун 38 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилган. Уларнинг 21,5 мингдан ортиғи руҳий зўравонлик, 9 минг 804 таси жисмоний зўравонлик, 378 таси иқтисодий зўравонлик, 42 таси жинсий зўравонлик ҳамда 7 мингдан ортиғи тазйиқ ҳолатларига учраган. Олиб борилган чоралар натижасида 18 минг 839 оила яраштирилган, 428 мингга яқин ишсиз ёрдамга муҳтож аёллар рўйхати шакллантирилган, 6,5 минг аёл ишга жойлаштирилган. 89 минг 400 нафар  аёлга тиббий ёрдам кўрсатилган. Хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ишга туширилган 1259 ишонч телефони орқали 10 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.     Аёлга қўл кўтариш, куч ишлатиш аслида кучсизларнинг иши. Аммо буни англамаган айрим кимсалар ожиза қатлам вакилаларига зўравонлигини кўрсатишга уринишади. Бу каби ҳолатлар нафақат хотин-қизларнинг руҳиятига, балки тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари мавжуд бўлган оилада улғаяётган фарзандларнинг руҳиятига ҳам, тарбиясига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз. Бундай оилада ўсиб-улғаяётган болалар ўзига ишончсиз, қатъиятсиз бўлиб қолиши, жамиятда ўз ўрнини топишида қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Шундай экан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик, таҳдид ва тажовуз ҳолатларини бартараф этиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга мунтазам эътибор қаратиш лозим. Аёли бахтли жамият эса тинч ва фаровон бўлади. 

  • 9 Декабрь, 16:31
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech