Янгиликлар

not found

Энди сунъий интеллект ёрдамида саратонни аниқлаш мумкин бўлади

Сунъий интеллект ёрдамида саратон касаллигини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва махсус дори-дармонлар ёрдамида даволаш амалга оширилади. Бу ҳақда Туркия гематология ассоциацияси профессори Эмин Кая “Hurriyet” нашрига маълум қилди. Мутахассисга кўра, инновацион сунъий интеллект платформалари ёрдамида саратон ҳужайралари бир неча сония ичида аниқланади. Натижада ушбу тизимлар қон намуналарида ғайритабиий ҳужайраларни ажратишда сезгирликни таъминлайди ва улар 90 фоизгача аниқлик даражаси билан анъанавий усуллардан устун ҳисобланади. Бундай ҳолатда шифокорлар тезроқ қарор қабул қилиши ва даволанишни энг эрта босқичда бошлаши мумкин, бу эса юзлаб беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради. “Касалликни гематологияда аниқлаш учун суяк илиги ва лимфа биопсияларини олиб, микроскопик текширув ҳамда клиник хулосалар олиниб, ташхис қўямиз. Биз ташхисни ҳам тўғри, ҳам тез қўйишимиз керак. Бу жараён сунъий интеллект ишга тушганда тезлашади. Айниқса, ҳужайра кўпайиши тез бўлган лейкемия каби саратон турларида эрта ташхис қўйиш – беморларнинг даволаниш имкониятларини сезиларли даражада оширади”, дейди Эмин Кая. Маълум бўлишича, клиник тадқиқотларда CAR-Т ҳужайра терапияси каби махсус даволаш усуллари сунъий интеллект билан кўпроқ амалга оширилмоқда. Айниқса такрорланувчи саратонда қўлланиладиган ушбу усул билан даволаш жараёнлари беморлар учун янада самарали бўла олади. Сунъий интеллект беморларнинг тузалиб кетиш потенциалини башорат қилиш орқали натижаларни оптималлаштиради. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари иммун тизимини саратон ҳужайраларини йўқ қилишга ўргатадиган пробиотик бактерияларни ишлаб чиққанди. Ушбу кашфиёт келажакда нафақат ўсимталарга қарши курашадиган, балки касалликнинг қайталанишини олдини олиш имконини берадиган янги турдаги саратон вакциналарини яратишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, ушбу вакциналар ҳар бир беморнинг касаллик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослаштирилиши мумкин бўлади.

  • 11 Ноябрь, 10:00
  • Батафсил
not found

Препаратларнинг фармакологик хусусиятларини тавсифлашда in vivo ва in vitro атамалари нимани англатади?

Булар илмий тадқиқот усуллари бўлиб, дори воситаларини синовдан ўтказишда қўлланилади. Уларнинг нимаси билан фарқ қилишини кўриб чиқамиз. In vitro сўзма-сўз "шиша ичида" деб таржима қилинади. Бу усул ёрдамида патогенлар ва бошқа микроорганизмларни чексиз ўрганиш мумкин. Материални ўрганиш тирик организм ҳужайрасидан ташқарида назорат қилинадиган шароитларда амалга оширилади - пробирка ёки Петри идишида бактериялар, вируслар ва замбуруғлар ривожланиши учун сунъий муҳит яратилади. In vitro кўпинча дорилар ва вакциналарни бирламчи синовдан ўтказиш учун ишлатилади. In vivo "ҳаётда" деган маънони англатади. Бундай тадқиқот ҳайвонлар ёки одамларда ўтказилади. Бу усул аниқроқ, чунки у организмнинг реал шароитларида дори таъсирини баҳолашга имкон беради. Аммо у кўпроқ вақт ва харажатларни талаб қилади. Кўпинча бу технологиялардан кетма-кет фойдаланилади. Препаратнинг потенциал самарадорлиги ва токсиклиги ҳақида бирламчи кўрсаткичларни олиш учун in vitro дан бошланади. Керакли натижаларга эришилганда, олинган маълумотларнинг аниқлигини тасдиқлаш учун in vivo режимига ўтилади.

  • 8 Ноябрь, 17:45
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “BESTUNE T 99” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 8 Ноябрь, 14:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech