Новости

not found

Глицин ҳақида 10 та факт

Глицин алмаштириладиган аминокислотадир, яъни уни озиқ-овқатдан олишдан ташқари (кунига тахминан 2 гр.) организм мустақил равишда оз миқдорда глицин ишлаб чиқаришга қодир. Глициннинг муҳим хусусияти миянинг метаболик жараёнларида иштирок этишидир. Унинг ёрдами билан нерв импульслари толалар орқали тезроқ ҳаракат қилади. Ва яна бир муҳим хусусият – асаб ҳужайраларини эркин радикаллар ва токсинлардан ҳимоя қилиш. Глицин ўсиш гормонларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Глицин кучли стресс пайтида адреналиннинг чиқарилишини секинлаштириш қобилиятига эга. Глицин электр импульсларини ҳимоя қилишда иштирок этади ва мушак тизимини ортиқча кучланиш ҳамда судоргилардан ҳимоя қилади. Глициннинг тавсия этилган максимал дозаси кунига 5,6 гр дан ошмайди. Aгар уйқу билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, у ҳолда ётишдан 20 дақиқа олдин глицинни қабул қилиш керак. Бошқа ҳолларда шифокорлар кунига 2-3 марта, 1-3 таблеткадан ичишни тавсия қилади. Курс давомийлиги - 2 ҳафтадан 2 ойгача. Глицин бошқа аминокислоталар билан биргаликда мушак массасини ошириш учун ишлатилади. Глицин уйқу таблеткаси ва тинчлантирувчи восита эмас! Бу миядаги метаболизмни тартибга солади, бунинг натижасида ижобий таъсир пайдо бўлади.   ! Максимал тавсия этилган дозаларни ёдда тутинг ва уни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  • 19 Января, 11:51
  • Подробнее
not found

Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди

Индонезияда 2022 йилдан бери 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан юзага келган ўткир буйрак шикастланиши туфайли вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Расмийлар ўлимга парацетамол асосидаги сироп таркибида аниқланган икки хавфли таркибий қисм: этилен гликол ва диэтилен гликол сабаб бўлганини маълум қилди. Индонезияда болаларнинг препарат қабул қилиши ортидан ўлгани сабабли йигирма бешта оила ҳозирда соғлиқни сақлаш ва молия вазирликлари, мамлакатнинг дори воситаларини тартибга солувчи органи ва камида саккизта фармацевтика компаниясини судга берган. Бу оилалардан бири суддан 3,4 миллиард рупия (224 570 доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Жакартадаги судда қатнашаётган 36 ёшли Солиҳанинг айтишича, унинг 3 ёшли қизига сиропни истеъмол қилганидан кейин ўткир буйрак шикастланиши ташхиси қўйилган ва бир неча кундан кейин вафот этган. Аёл ҳукуматнинг жавобгарликка тортилишини исташини билдирган. «Агар қизим дорини истеъмол қилмаганида, балки ёнимда бўлармиди. Умид қиламанки, препарат учун жавобгар бўлган барча масъуллар сиропдан вафот этган ва ҳали ҳам касал бўлган болалар учун жавобгардир», — дейди у. Молия вазирлиги ва даъво аризасида кўрсатилган бешта фармацевтика компанияси вакиллари ҳолат юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Reuters нашри яна учта компания билан боғлана олмаган. Индонезия ҳукумати бир қатор йўтал сироплари истеъмолини тақиқлаб қўйган ва хавфли таркибий қисмлар борлиги айтилган бир қанча фармацевтика компанияларига қарши судга даъво аризаси берган.

  • 18 Января, 10:19
  • Подробнее
not found

Дори аллергияси инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин!

Дори аллергияси тўсатдан бошланиб, бир нечта босқичда кечади: Илк босқич - кўзларнинг ачишиши, бош, мушак ва теридаги оғриқлар, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади. Иккинчи босқич - юз, оёқ ва қўлларда оғриқ берувчи қизил тошмалар пайдо бўлиб, улар бора-бора кўк-кулранг тусдаги қабариқчалар шаклига киради. Учинчи босқич - тана бўйлаб пуфакчалар ҳосил бўлади. Сўнг улар ёрилиб, жароҳатлар юзага келади. Бу босқичда оғриқлар кучаяди. Тўртинчи босқичда беморда ташналик, бош оғриғи, уйқучанлик, хотира сусайиши кучаяди. Хасталикнинг энг оғир шаклида аломатлар 3-4 соат ичида ривожланиб, тошмалар тананинг 80-90 қисмини эгаллайди. Беморларнинг 95 фоизи ана шу белгилар бошланганидан сўнг бир неча кун ўтиб ҳаётдан кўз юмади. Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов 

  • 17 Января, 14:18
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech