Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан 65 нафар бола ҳалок бўлган - Олий суд

Эртага соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида Док-1 Макс” бўйича 21 нафар шахсга очилган жиноят иши кўриб чиқилади. Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари эртага, 11 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади. Иш доирасида: С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган), ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) айблов эълон қилинган. Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

  • 10 Август, 17:25
  • Батафсил
not found

FDA дори воситаларини реклама қилиш қоидаларини кучайтиради

Endpoints News хабарига кўра, телевидение ва радиода дори воситаларини реклама қилишни тартибга солувчи қоидаларнинг янги таҳрири аллақачон "якунланиш арафасида". FDA тўғридан-тўғри истеъмолчига йўналтирилган рецепт бўйича бериладиган дори воситаларининг рекламасини киритилган ўзгаришларни охирги марта муҳокама қилганидан бери 10 йилдан ортиқ вақт ўтди. Aммо энди у рекламани янада "аниқ, тушунарли ва нейтрал" қилишга қаратилган таклифларни илгари сурмоқда. Дори воситаларини реклама қилиш қоидаларининг якуний версияси ҳозирда AҚШ маъмурий ишлар ва бюджет идораси томонидан қайта кўриб чиқилмоқда. Бошқа масалалар қаторида, ушбу агентлик фармацевтика маҳсулотларини реклама қилиш билан боғлиқ асосий хавфларни баҳолашни ҳам амалга оширади. Идоранинг баёнотига кўра, телевидение ва радио каби оммавий ахборот воситалари орқали рецепт бўйича бериладиган дори воситаларининг тўғридан-тўғри истеъмолчига йўналтирилган асосий баёнотида маҳсулотнинг ён таъсири ва қарши кўрсатмаларни ошкор қилиш керак. (“Aсосий баёнот” – бу фақат Rx дори воситалари учун эфирга узатиладиган (телевидение ёки радиода) рекламаларни назарда тутувчи атама. Бу дори воситаларининг энг муҳим хавфлари ҳақидаги тақдимотни англатади, улар эшиттирилиши ёки видеога киритилиши керак). Янги қоидаларда ушбу рекламалардаги асосий баёнот тўғри тақдим этилганлигини аниқлаш учун стандартларни белгилаш ҳам режалаштирилган.

  • 10 Август, 13:58
  • Батафсил
not found

Дориларга рухсатнома бериш тартибини биласизми?

Қонунчиликка кўра, дориларни қўллашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига берилади. Рухсатнома хорижий ишлаб чиқарувчиларга 5 йилга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз даврга берилади. Рухсатнома бериш ёки бермаслик ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши қабул қилади. Дориларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилгандан сўнг Марказ томонидан қуйидагилар амалга оширилади: 1. Рўйхатдан ўтказиш бўлими: ҳужжатларни ва дори намуналарини дастлабки экспертизадан ўтказади; дастлабки экспертиза ижобий бўлса, Марказ ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади; йиғим тўлангандан кейин ҳужжатлар ва дори намуналари экспертизадан ўтказиш учун Марказ лабораторияларига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига берилади. 2. Марказ лабораториялари: ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник экспертизадан ўтказади; норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ўтказади; сўнг синов натижаларини, ҳужжатларни Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига беради. 3. Фармакопея қўмитаси: ҳужжатларни маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари натижаларини экспертизадан ўтказади; мустақил экспертларни жалб этиб дориларни экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади; қўшимча синовлар ўтказиш учун Марказ лабораторияларига дори намуналари ва ҳужжатларини юборади; дориларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди; ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дорини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади. 4. Фармакология қўмитаси: мустақил экспертларни жалб этиб фармакологик ва дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказади; қуйидаги ҳолларда дориларни клиник тадқиқотларсиз қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияларни Экспертлар кенгашига киритади: дориларни рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган дорилар тақдим этилганда; дорининг GMP, GCP, GVP талаблари асосида яратилганлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланганлигига оид ҳужжатлар бўлганда; Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ижобий хулосаси бўлганда. Ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник тадқиқотларсиз ёки клиник тадқиқотлар асосида дориларни рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсияларни киритади. 5. Фарминспекция янги дори ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда корхонага бориб зарур шароитларни ўрганади ва шароитлар тўғрисида маълумотнома беради. 6. “Зарур амалиётлар маркази” ДУК дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда “GMP” талаблари мавжудлигини текширади ва натижаларга кўра хулосаларни Экспертлар кенгашига беради; 7. Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Марказнинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида дорининг қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

  • 10 Август, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech