11:48 (22.12.2023)

931

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-1

2023 йил ҳам якунланиб бормоқда. Йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб қонунлар, ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Компания матбуот хизмати томонидан ойлар кесимида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар хронологияси тузиб чиқилди ва тақдим этиб борилади.

16.01.2023 йил. “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416)

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

- 75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

- 25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

 

20.01.2023 йил. “2023–2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–12-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида фтизиопульмонология бўлимлари ташкил этилади;

- вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидаги бош пульмонолог штатлари ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказилади;

- тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида “Уйқу апноэ” марказлари ташкил қилинади.

20.01.2023 йил.  “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон) қабул қилинди

Қарор билан Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech