16:24 (22.12.2023)

896

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С. жами 2 нафар фуқарога 468 дона “Редуксин Лайт” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 9 млн сўмга сотган вақтида, фуқаролар Д.К. ва Б.С. фуқаро Н.К.га 186 дона “Зардекс” номли дори воситасини 6,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “J.B.” оилавий корхонаси дорихонаси сотувчиси Х.М. ва “Sh.A.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси У.С. харидорлар М.Ж. ва У.С.га жами 90 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан жами 430 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва Ромитон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “D.H.” ва “К.Б.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари Д.Р. ва Ж.С. 2 нафар харидорга 30 дона “Габанерв” ҳамда 10 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. ўз уйида 115 дона “Регапен”, 84 дона “Лирика” ва 26 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech