12:04 (21.12.2023)
1441
Дам олиш кунларида узоқроқ ухлаш инсульт ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Нанкин университетининг хитойлик олимлари шундай хулосага келишди.
Тадқиқотда 3400 киши иштирок этди. Улар уйқу билан боғлиқ саволларга жавоб беришди, шундан сўнг олимлар уларнинг соғлиғи ҳақида маълумот йиғишди, деб ёзади “Вечерняя Москва”.
Уйқу инсультнинг олдини олишда қандай ёрдам беради Тадқиқотчилар иш кунларида етарлича ухламаган ва дам олиш кунлари уйқусизликни қоплаганлар юрак хасталиги хавфини 63 фоизга камайтирган деган хулосага келишди.
Дам олиш кунларида иш кунларидаги каби ухлаш учун бир хил вақт сарфлаган респондентлар, аксинча, инсультни ривожланиш хавфини оширди.