Новости

not found

Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги ёлғон хабар тарқатилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

“BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган. Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди. Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

  • 26 Января, 12:38
  • Подробнее
not found

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони 26 та этиб белгиланди

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан: ➖вазирликлар – 21 та;➖қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;➖агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;➖инспекциялар – 11 та.

  • 25 Января, 14:09
  • Подробнее
not found

Кучли таъсир қилувчи ҳамда бошқа дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Б. ва бошқалар, 240 дона “Тропикамид”, 2,1 минг дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Ф.Т.га 28 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро О.А.га 1 980 дона “GULSEF-SB” номли дори воситасини 28,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 22 дона “Ферасофт-S” ва 5 дона “Ferrac” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Х.А.нинг хонадонидан жами 1 470 дона “Mikonid”, “FerroZinc”, “Immuzinc” ҳамда яроқлилик муддати ўтган 434 дона “HINDCEF-SB”, “БАЗОЦИД” ва “ЛикоМаст” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 25 Января, 12:03
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech