14:50 (09.07.2024)

586

"Электрон рецепт" тизимини йўлга қўйиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Мамлакатимизда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ваа самарадорлигини ошириш, соҳага давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича  кенг чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат тиббий суғуртаси тизимини ҳудудларда жорий этишга қизғин тайёргарлик давом этмоқда. "Хоразм Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамиятида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда  МЧЖ директори, бўлим бошлиқлари, омбор ва ижтимоий дорихоналар мудирлари иштирок этишди.  

Маълумки, 2025 йилдан бошлаб, босқичма-босқич вилоятларда реимбурсация, яъни электрон рецепт дастури жорий этилади. Давлат тиббий-суғурта жамғармасининг Хоразм вилоят бош мутахассиси  Э. Бобожонов  реимбурсация дастурининг  ўзига хос жиҳатлари ва қулайликлари тўғрисида, шунингдек римбурсация дастурига уланиш учун кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. "Хоразм Дори-Дармон" МЧЖнинг вилоятнинг барча туманларида ижтимоий дорихоналари мавжудлиги,  ВМнинг 204-сонли қарорига асосан имтиёзли рецептлар орқали аҳолини бепул дори воситалари билан таъминлаётгани ва бу ҳолат реамбурсация дастурини амалга ошириш имконини осонлаштиришини таъкидланди.

Реимбурсация тизими оилавий шифокорнинг ваколатларини кенгайтириш, ўзига бириктирилган аҳолининг қаровга муҳтож қатламини мунтазам кузатиб бориш, ҳар бир дори воситасини мақсадли ва манзилли буюрилиши, шифохонага мурожаатлар сонини камайтириш, аҳолининг бирламчи тизимга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.

Бунда касалликларни амбулатор даволаш учун оилавий шифокор беморларга ахборот тизими орқали дори воситалари  учун электрон рецепт беради ва  бемор рецепт асосида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тегишли шартнома тузган дорихоналардан  дориларни бепул олади.

Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech