15:38 (02.04.2026)

40

Ёшлар билан учрашув

Жорий йилнинг 24 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланган эди.

Бугун "Ёшлар куни" муносабати билан “Андижон Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси Шуҳрат Рўзибоев Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 20- умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари ўрганилди, таклифлари, ташаббуслари тингланди. Президентимизнинг ёшлар билан бўлган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ёшларга тушунтирилиб, уларнинг келажакда амалга оширмоқчи бўлган режалари муҳокама қилинди.

 Тадбиркор, ҳунарманд ёшлар эса ўз ижод наъмуналаридан, эгаллаган касб маҳоратлари йўналишларида кўргазма ташкил қилиб, бизнес лойиҳаларини тақдим қилишди. “Андижон Дори-Дармон" АЖ бошқарув раиси Шуҳрат Рўзибоев ва бошқа масъуллар мазкур лойиҳаларни янада мукаммаллаштириш бўйича ўз тавсияларини, кўмакларини беришди.

Шунингдек учрашув давомида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилиб, беллашув якунида ғолиб жамоалар муносиб равишда тақдирланди.

Мазкур тадбир ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech