18:00 (31.05.2024)

1170

1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади

112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

112 ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради.

У республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими сифатида ишлайди.

Қарорга кўра, қуйидагилар 112 ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

-фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
-шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

Диспетчерлик хизмати 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга туширилади. Шундан сўнг босқичма-босқич тарзда 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда йўлга қўйилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech