14:30 (17.12.2025)
80
Ўзбекистонда дори воситаларининг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга 2026 йил 1 мартгача рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 16 декабрда кучга кирган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғида сўз боради.
Ҳужжатга кўра:
Қоғоз шаклдаги рецепт бланкаси қуйидаги кўринишда бўлади:

Дори воситасини тайинлаш учун рецепт қоғоз шаклида расмийлаштирилган бўлса, унинг юқори қисмида шифокор томонидан беморнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) қайд қилинган бўлиши керак. Бунда, қоғоз шаклидаги рецептдаги маълумотлар дорихона провизори томонидан “Электрон рецепт” модулига мажбурий тартибда киритилади.
Экспертлар кенгаши томонидан дори воситаларининг тиббий аҳамияти, ижтимоий хавфи, суиистеъмол қилиш эҳтимоли ҳамда амалиётдаги эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич электрон рецепт орқали бериладиган дори воситалари гуруҳлари шакллантирилади.
Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг биринчи босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади:
Беморларга биринчи босқич доирасида электрон рецепт орқали берилиши назарда тутилган дори воситалари буюрилган тақдирда, ушбу дори воситалари уларга электрон рецепт орқали тайинланиши шарт. Электрон рецепт ёки қоғоз рецепт асосида бериладиган дори воситалари бир вақтнинг ўзида тайинланган тақдирда, уларнинг барчасини электрон рецепт орқали расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Беморни даволаш давомида унинг эҳтиёжи мавжуд бўлган, бироқ тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларига шифокор томонидан рецепт расмийлаштирилишига йўл қўйилади.
Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш кейинги босқичларда кенгаш томонидан шакллантирилган электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари бўйича жорий этиб борилади. Бунда электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари, электрон рецепт тизимини жорий этиш босқичлари ва уларни амалга ошириш муддатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиб борилади.