08:59 (29.09.2023)
1892
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади
Тадбиркорлар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида иштирок этишлари мумкин бўлади. Бизнесни ривожлантириш банки дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланмоқда.
2023-2026 йилларда Дастурни амалга ошириш учун:
Электр таъминоти ва газ учун тарифлар ўзгармоқда
Ёқилғи-энергетика ресурсларига янги тарифлар белгиланмоқда. Шу билан бирга, жорий куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича аҳоли учун нархлар оширилмайди.
Ижтимоий хизматлар бўйича мурожаатлар - ягона тизим орқали
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
тасарруфига ўтказилади.
Аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар мазкур ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш маркази ташкил этилади
Ўзбекистонда она ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек, марказнинг 14 та ҳудудий филиали ташкил этилади.
Марказда ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларни скринингдан ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологияли диагностика ва даволаш амалиётлари жорий этилади. Шунингдек, акушерлик-гинекологик, тиббий-генетик маслаҳат хизматлари кўрсатилади.
IT-соҳасини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари
Тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.
В2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IТ-сертификатларни олиш харажатларининг 100 % қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Лойиҳа ҳужжатларини экспертиза қилиш соҳаси мутахассислари сертификатланади
Сейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги бино ва иншоотлар буйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.
Корпоратив муносабатлар соҳаси такомиллаштирилади
Қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этади.
Қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган АЖ, шунингдек уларнинг таркибидаги АЖлар мустасно.
Иш берувчилар БҲМнинг 3 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкин
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари) БҲМнинг 3 баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Рақобатни ривожлантириш соҳасида янги қоидалар
Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри (рўйхати) жорий этилади ва ушбу реестрни юритиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик шартларига риоя этилиши устидан назорат Рақобат қўмитасига юклатилади.
Рақобат қўмитаси битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига (устун музокара кучига) эга бўлган субъектларни аниқлайди ва улар томонидан устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлайди.
10 млн сўмдан юқори молиявий санкциялар – суд орқали
Тадбиркорлик субъектларига миқдори 10 млн сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.