10:03 (14.02.2023)
2703
Темурийлар сулоласи вакили, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси – Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-феврал куни дунёга келган.
– Инглиз олими Уилям Ерскин Бобур ҳақида шундай деганди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.
– Бобур ота томондан Aмир Темурнинг бешинчи авлоди эди. Унинг отаси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним эса Муғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган.
– Бобур отаси Умаршайҳ Мирзонининг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этиши туфайли 12 ёшида тахтга чиққан.
– Бобурийлар сулоласи 3,5 аср мобайнида замонавий Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва жануби-шарқий Aфғонистон ҳудудларини назорат қилган.
– Тарихий манбаларда Бобурнинг ўта кучли ва ғайратли инсон бўлгани қайд этилади. Маълумотларга кўра, у сарой ичида иккита елкасида иккита бақувват эркакни кўтариб олиб машқ қилган.
– Бобурнинг тўрт фарзанди – Ҳумоюн Мирзо, Гулбадан Бегим, Комрон Мирзо ва Ҳиндол Мирзо Қобулда дунёга келган. Бобурнинг қизи Гулбадан Бегим ўрта асрларда Марказий Осиёдан етишиб чиққан ягона аёл тарихчи бўлган.
– “Бобурнома” асари “Туркий тилда ёзилган енг яхши насрий асар” дея эътироф етилади. “Бобурнома” бугунги кунга қадар 31 та тилга таржима қилинган.
– Бобур Aфғонистоннинг Қобул шаҳридаги “Боғи Бобур”га дафн этилган.