11:48 (27.03.2024)
1870
Японияда Kobayashi Pharmaceutical фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қизил хамиртурушли гуруч қўшимчаларини қабул қилган икки киши вафот этди ва 106 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 26-март куни Kyodo агентлиги ишлаб чиқарувчи компания ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, жабрланганлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 25 март куни кела бошлаган. Икки кун ичида шунга ўхшаш аломатларга эга бўлган хабарлар сони 26 тадан 106 тага кўтарилдган.
Корпорация маълумотларига кўра, шикастланган партия Осакадаги корхонасида ишлаб чиқарилган. Aйни пайтда қизил хамиртурушли гуручдан фойдаланиладиган бир нечта маҳсулот линияси ишлаб чиқаришдан тўхтатилган ва сотувдан олиб ташланган.
Ҳукумат шифобахш хусусиятларга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини шошилинч текширишни ташкил қилади. Ушбу туркумга 6 мингга яқин маҳсулотлар киради.