10:20 (01.01.2024)

872

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-10

12.10.2023 йил. Президент фармони (ПФ-168-сон) билан “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра,  2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. (Илгари 3 йил эди)

Бунда:
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кафолатли харид учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ишлаб чиқилади;
– Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия томонидан аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари (бундай ном бўлмаган тақдирда, мансуб дори воситалари гуруҳ номлари), тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати (кейинги ўринларда — фармацевтика маҳсулотлари рўйхати) тасдиқланади;
– фармацевтика маҳсулотлари рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ҳамда янгиланиб борилади;
– техник топшириқлар асосида кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдор ҳисобланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech