12:33 (25.12.2023)

925

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-4

04.04.2023 йил. “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилди.

Қарорга асосан, лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари доирасида қўшимча талаблар ўрнатилаётган фаолият йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатда:

• Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият.
• Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно) ҳам бор.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech