10:03 (03.01.2024)
1342
Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди.
2024-йил, 1-апрелдан бошлаб, қуйидагилар бўйича савдо айланмаси ҚҚСга тортилади:
– тиббий хизматлар;
– ветеринария хизматлари;
– дори воситалари;
– ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидагилар ҚҚСга тортилади:
– дори воситалари,
– ветеринария дори воситалари,
– тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар,
– шунингдек дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.